$
 12711.00
21.0
 13538.49
12.22
 136.31
0.36
weather
+26
Кечаси   +14°

Ана холос! Маҳаллабай ишлаш агентлиги 8,4 млрд сўмга сайт буюртма қилгани аниқланди

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги 8,4 миллиард сўмга сайт яратиш бўйича шартнома имзолади. Шартнома нусхаси Xarid.uzex.uz платформасига жойлаштирилган.



Қайд этилишича, 2022 йил 15 май куни имзоланган шартнома бўйича агентлик ҳеч қандай тендер ўтказмаган, пулни тўғридан-тўғри хизмат кўрсатувчига ўтказиб берган.

«Хизмат кўрсатувчи» томон Realsoft МЧЖ «Онлайн маҳалла» электрон платформасини «Техник топшириқнома» талабларига мувофиқ ишлаб чиқиш, томонидан давлат стандартлари ва нормаларида белгиланган талаблар асосида кафолатли техник хизмат кўрсатиши керак.

Аввалроқ Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 450 млн сўмга Equinox сотиб олиши тўғрисида хабар берилганди.