$
 12689.97
-15.03
 13557.96
14.43
 137.20
1.09
weather
+26
Кечаси   +14°

Мадримов АҚШга йўл олди. Тез орада у жангга чиқади

Мадримов АҚШга йўл олди. Тез орада у жангга чиқади Исроил Мадримов

Бокс бўйича Осиё ўйинлари ва Осиё чемпионати ғолиби, профессионал боксда мағлубиятсиз серияларини давом эттираётган ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов тез орада АҚШда навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.

Исроил Мадримов бугун тонгда чартер рейс орқали АҚШга учиб кетди. Унинг навбатдаги жанги катта эҳтимол билан Нью-Йорк шаҳрида ташкил этилиши мумкин.

Жангнинг аниқ санаси ва унда Исроилга рақиб бўладиган боксчи ҳақида аниқ маълумотлар ҳозирча айтилмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Исроил Мадримов 2020 йилнинг февраль ойидан буён Ўзбекистонда бўлиб турганди. Бу даврда у машғулотларни Ўзбекистон терма жамоаси сафида олиб борган.