$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Беларус президентининг интервюсига ким қандай фикр билдирди?

lukashenko Александр Лукашенко. Манба: svoboda.org

Айни вақтда Беларус президенти Лукашенко кўп муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. У берган интервьюда катта бир қудратли давлат пайдо бўлиши, унда суверен давлатлар бирлашишини тахмин қилган. Унга Ўзбекистон ҳам киришини очиқдан очиқ айтган эди. Бу фикрлар кўпчилик блогер ва сиёсат вакилларининг норозилигига олиб келди. Қуйида улар фикри билан танишиб чиқамиз:

“Беларусда ўтказилган сўнгги ижтимоий сўровлар Александр Лукашенконинг сиёсатчи сифатидаги рейтинги 25-30 фоиз атрофида эканлигини кўрсатган. Шу билан биргаликда, сўровда иштирок этганларнинг 46% - “ҳеч қачон Лукашенкога овоз бермаслиги“ни маълум қилган.Бугун кўплаб ривожланган давлатлар Лукашенкони Беларус халқи номидан гапира олмайдиган шахс деб ҳисоблайди. Шунинг учун, бугунги кунда бу инсоннинг Ўзбекистон ҳақидаги фантазияларини жиддий қабул қилиш шарт эмас. “- дейди, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси

Олий Мажлис депутати Бобур Бекмуродов.

“Лукашенко яна ўша ҳунарини қиляпти. Битта ўзим бу ерда ўтиравераманми, бошқалар ҳам кирсин иттифоққа деяпти ёнбошлаволиб Кремлнинг пропагандачиси Соловьевга. У ҳам яйраб кетяпти. 

Айтишича, биз барибир қўшиларканмиз, “союз“ тикланаркан, бу кишимнинг тўлиқ бахти учун шу етишмай турганмиш. Қачонгача “батька“ Мустақиллигимизни таҳқирловчи, камситувчи, бизнинг давлатчилигимизга таҳдид бўлган бу каби сўзларини айтаверади ва биз жим ўтираверамиз? Ташқи ишлар вазирлиги, алёёё? Нимадир қиласизларми ё бўйнимизни эгиб, сукут аломати ризо деб ўтираверамизми? Ўтган гал гапирганида Президент аниқ-тиниқ қилиб ташқи сиёсатимиз йўналишини кўрсатиб берди-ку, шунга таяниб нимадир қилиш, норозиликни билдириш, бундай гапларга тоқат қила олмаслигиизни айтиш қийинми?Одамнинг кайфиятиям, ҳафсаласиям бир тийин бўляпти, рости. Ишонч керак эртамизга, мустақиллигимиз бардавомлигига. Беринглар шу ишончни, муносиб дипломатик жавоб қайтаринглар бу одамга.“ деб ўз фикрини билдирди, Адлия вазирининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси, Блогер Шахнозхон.

“15 йилдан кейин собиқ совет республикалари Россия атрофида бирлашиб, 350-400 миллион аҳолига эга бирлик қурадилар… деган хулосага келишмоқда видеодаги икковлон. Зўравонлик ва таҳдид устига қурилган давлатлар қанчалар мустаҳкам кўринмасин, мўрт бўлишини тарих кўп исботлади. Ушбу режалар тескари тўлқин яратиши ва совет империясини тикламоқчи бўлаётганлар ҳудудида янги давлатлар пайдо бўлиши эҳтимолини кучайтиради. Бу эса, албатта, минтақада жиддий иқтисодий ва ижтимоий силкинишларга сабаб бўлиши мумкин. Яқин 15 йиллик режаларимизда ушбу эҳтимол кўзда тутилиши керак.“ дея муносабат билдирди, “Миллий тикланиш“ ДП МК раиси Алишер Қодиров.