$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

«Футбол клуби легионер футболчини рўйхатдан ўтказгани учун маълум миқдорда пул тўлаб беради» — Диёр Имомхўжаев

«Футбол клуби ўз легионер футболчисини рўйхатдан ўтказганлик учун маълум миқдорда пул тўлаб беради» — Диёр Имомхўжаев Диёр Имомхўжаев

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси раҳбари Диёр Имомхўжаев ўз телеграм-каналида Ўзбекистон Суперлигаси 2021 йилги мавсум учун ЎзПФЛ легионер футболчилар тўлови бўйича иккита таклиф тайёрлаётганини маълум қилди. «Футбол клуби ўз легионер футболчисини рўйхатдан ўтказганлик учун маълум миқдорда пул тўлаб беради. 2021 йилги мавсум учун ЎзПФЛ легионер футболчилар тўлови бўйича иккита таклиф тайёрламоқда: 

  • кетма-кет (узлуксиз) тўртинчи мавсум Ўзбекистонда тўп сурган легионер футболчини бешинчи мавсумдан бошлаб тўловлардан озод этиш;
  • бир легионер футболчи учун йилда бир марта тўлов шакли. Яъни, мавсум ўртасида мазкур легионер бошқа клуб либосини кийса, унинг учун алоҳида тўлов қилинмайди. 

Легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказиш лимити 4+1 кўринишида сақлаб қолинади» — деб ёзади Имомхўжаев.

Cпорт оламидаги қайноқ xабарлар бу ерда.

Теги :
Жамият