$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

“Самара ва Ростовдаги лагерларда ўзбекистонликлар қолмади” — ТИВ

“Самара ва Ростовдаги лагерларда ўзбекистонликлар қолмади” — ТИВ

Ташқи ишлар вазирлиги оператив штаби Самара ва Ростовдаги ўзбекистонликлариннг вақтинчалик лагерлари ёпилгани ҳақида хабар берди.

Ўзбекистоннинг Қозон ва Ростов-Дон шаҳарларидаги бош консулхоналарига кўра, ҳозирда Самара вилоятининг “Кинел”, Ростов вилоятининг “Первомайская” ва “Лихая” темир йўл стансиялари яқинида Ўзбекистон фуқароларининг тўпланиши кузатилмаяпти.

Тўпланган барча фуқаролар автобус рейслари ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг махсус поездлари орқали Ватанга қайтарилган. Шу муносабат билан ушбу стансиялар яқинидаги махсус вақтинчалик лагерлар айни пайтда ёпилган.

Вазирлик, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда Россия-Қозоғистон давлатлараро чегараси жорий йилнинг 1 октабридан очилиши ҳамда Россиядаги Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон ҳудуди орқали Ватанимизга қайтишлари мумкинлиги ҳақидаги ёлғон хабарларга ишонмасликларини сўрамоқда.

Маълум қилинишича, Россия ва Қозоғистон ўртасидаги автомобиль чегаралари томонлар ушбу масала бўйича махсус қарор қабул қилгунга қадар чет эл фуқаролари учун ёпиқ қолади.

“Ҳозирда Ватанга қайтишни истагидаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун авиа, темир йўл ва автобус чартер қатновлари ташкил этилмоқда. Ушбу рейсларга чипталар онлайн тарзда сотилмоқда

Коронавирус инфексияси пандемияси тарқалаётган бир пайтда фуқалорнинг бир жойда тўпланиши уларнинг вирус билан касалланиш эҳтимолини кескин оширади. Бундай ҳолат, айниқса, қариялар, беморлар, сурункали касаллиги бор фуқаролар учун ниҳоятда хавфлидир.

Россия ҳудудида бўлган ватандошларимиздан жойларда тўпланмаслик, барча карантин талабларига қатъий риоя қилиш ҳамда ўзлари ва яқинлари саломатлигини хавф остига қўйнмасликларини яна бир бор сўраймиз”, дейилади ТИВ ахборотида.

Теги :
Жамият