$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

2 та университетда коррупция муаммоларини ўрганиш бўйича алоҳида ўқув модули, махсус кафедра ва магистратура мутахассислиги очилади

коррупцияга қарши

2 та университетда коррупция муаммоларини ўрганиш бўйича алоҳида ўқув модули, махсус кафедра ва магистратура мутахассислиги очилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев одил судловни таъминлаш ҳамда коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди.

Маълум қилинишича, кеча ташкил этиш бўйича фармони имзоланган Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўз ишларининг ҳолатини таҳлил қилиб, ҳар йили Президент ва Олий Мажлис палаталарига миллий ҳисобот киритиб бориши маълум қилинди.

Шунингдек, коррупцияга қарши курашишда кадрлар тайёрлаш масаласига ҳам жиддий эътибор бериш учун Давлат бошқаруви академияси ва Тошкент давлат юридик университетида коррупция муаммоларини ўрганиш бўйича алоҳида ўқув модули, махсус кафедра ва магистратура мутахассислигини очилиши айтилди.

Бундан ташқари, раҳбар ходимлар, айниқса, ҳокимларнинг бу борадаги билим ва кўникмаларини шакллантириш бўйича малака ошириш курсларини ташкил этиш ҳамда икки ой муддатда нуфузли хорижий олий ўқув юртлари билан коррупция муаммоларини ўрганиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш чораларини кўрилиши режалаштирилмоқда.