$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

+197: 6 та ҳудудда коронавирус қайд этилди

Кеча Ўзбекистонда 594 кишида коронавирус аниқланди. 5 бемор вафот этди

2020 йил 14 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 197 тага кўпайиб, 47 620 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 144 нафари Тошкент шаҳрида, 23 нафари Тошкент вилоятида, 10 нафари Наманган вилоятида, 8 нафари Сурхондарё вилоятида, 7 нафари Фарғона вилоятида, 5 нафари Қашқадарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Сергели туманида яшаган 57 ёшли аёл ҳамда Юнусобод туманида яшаган 33 ёшли аёл, жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган фуқароларнинг 44 002 нафари (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 3 224 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Улардан 483 нафари оғир, 246 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Кеча 573 кишида коронавирус аниқланганди

Кеча Ўзбекистонда 573 ҳолатда касаллик қайд этилди. Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар ҳамда Самарқанд вилоятида 1 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Шунингдек, кеча Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Наманган, Қашқадарё, Андижон ва Фарғона вилоятларида жами 491 нафар бемор тузалди.

Теги :
Jamiyat