$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

131 нафар ўзбекистонлик Кореядаги иш жойларига чартер рейслар орқали қайтиб кетган

миргант

АОКА ҳузуридаги штабда Ташқи меҳнат миргацияси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Ортиқхўжа Норов иштирокида брифингжа айтилишича, 10 июнь санасидан 10 июль санасига қадар меҳнат таътили учун Ўзбекистонга келган фуқаролардан 131 нафари чартер рейслар орқали Корея Республикасига ташкилий тарзда жўнатилган. Кетишдан аввал қатор тиббий кўриклардан ўтган, шу жумладан коронавирус касаллигига қарши тест топширган бўлишига қарамай, 5 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланган.

Ҳозирги кунда 400 дан ортиқ фуқаро ташкилий тарзда жўнаб кетишга тайёр, аммо 13 июлдан чартер рейслар орқали фуқароларни ташкилий тарзда жўнатиш вақтинчалик тўхтатилган.

Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасининг қатор иш берувчилари билан Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилиш бўйича келишувларга эришилган.

Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 713-сонли қарориига кўра, меҳнат миграциясида бўлган даврда вафот этган фуқароларнинг жасадларини ва хорижда меҳнат фаолияти вақтида оғир тан жароҳати олган фуқароларни бепул асосда Ўзбекистон Республикасига олиб келиш белгиланган.


Теги :
Jamiyat