$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда “Кишинёв конвенцияси” кучга кирди

Ўзбекистонда “Кишинёв конвенцияси” кучга кирди Ўзбекистонда “Кишинёв конвенцияси” кучга кирди

2020 йилнинг 12 июлидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси учун фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенция (Кишинёв шаҳри, 2002 йил 7 октябрь) кучга кирди.

Мазкур ҳужжат Томонлар ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар ва бошқа шахсларга уларнинг шахсий, мулкий ва номулкий ҳуқуқларининг ишончли ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашга, шунингдек, Томонларнинг ваколатли органлари ўртасида фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича юридик ёрдам соҳасида ҳамкорлик қилишга қаратилган.

Ҳозирги кунда Арманистон, Белорус, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон Кишинёв конвенцияси иштирокчилари ҳисобланади.

Ўзбекистоннинг Кишинёв конвенциясига қўшилиши ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда Томонларнинг марказий, ҳудудий ва бошқа органлари билан ҳамкорлик қилишга имкон беради. Бундан ташқари, Конвенция иштирокчи-давлатлар ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар ва бошқа шахсларни суд ва нотариал тўловлар ва харажатларни тўлашдан озод қилади ҳамда бошқа Томонлар ҳудудларида ўз фуқаролари билан бир хил шартларда бепул ҳуқуқий ёрдамдан фойдаланишни кўзда тутади.

Айни пайтда ушбу Конвенциянинг кучга кириши муносабати билан Ўзбекистон ва Кишинёв конвенциясининг иштирокчилари бўлган давлатлар ўртасида 1993 йил 22 январдаги Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги конвенция (Минск конвенцияси) ва 1997 йил 28 мартдаги Баённома ўз кучини йўқотади.