$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Конституциявий ислоҳотлар инсон манфаатига қаратилган

Иссиқлик электр стансиялари” АЖ Фарғона ИЕМ филиалида Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган “Бу менинг танловим – бу менинг Конституциям!” мавзусида тарғибот учрашуви ташкил этилди.


Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси доимий аъзоси, сенатор Манзура Салимова ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлиги вакиллари, шунингдек, Фарғона ИЕМ филиалининг ходимлари иштирок этишди. Сўзга чиқувчилар Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти тўғрисида тўхталиб ўтишди. Жумладан, Қонун лойиҳаси билан амалдаги Конституциянинг моддалари 128 тадан 155 тага, унинг нормалари эса 275 тадан 434 тага кўпаймоқда, яъни Конституция қарийб 65 фоизга янгилангани, амалдаги 128 та моддадан 91 тасига консептуал ўзгартиришлар киритилгани таъкидлаб ўтилди.


Ушбу ўзгартиришларнинг аксарияти мазмун-моҳиятига кўра, “Инсон – Жамият – Давлат”, “Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат” деган тамойилларни конституциявий қоида сифатида муҳрлашга, халқпарвар давлат барпо этишга, инсон ҳуқуқларининг ҳимояси ва ижтимоий муҳофазасини кучайтиришга, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўла таъминлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.


Учрашув давомида маърузачилар кўпчиликни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарар эканлар, Конституциявий қонун лойиҳасидан ўрин олган кўплаб янги модда ва нормаларга батафсил изоҳ ва тушунтиришлар бериб ўтишди.