$
 12920.48
-7.79
 13436.01
-26.2
 130.17
0.51
weather
+26
Кечаси   +14°

Андижон ва Хоразмда мансабдорлар аҳолига ажратилган кўмирни талон-тарож қилишди

Андижон ва Хоразмда мансабдорлар аҳолига ажратилган кўмирни талон-тарож қилишди

Андижон ва Хоразм вилоятларида аҳоли учун ажратилган кўмир маҳсулотлари талон-торож қилинди. Бу ҳақида Uz24 га бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Шаҳрихон тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “HOWO” русумли юк машинаси ҳайдовчиси ҳеч қандай ҳужжатларсиз кўмир маҳсулотларини олиб кетаётганлиги аниқланган. Ушбу ҳолат бўйича ўтказилган текширувда, “Ўзбеккўмир” АЖнинг “Андижон кўмир етказувчи” филиали Шаҳрихон тумани омбори мансабдор шахслари аҳолига етказилиши лозим бўлган арзонлаштирилган 24,3 тонна кўмирни 12,1 млн сўмга сотиб юборганликлари фош бўлган.

Худди шундай ҳолат Хоразмда ҳам рўй берди. Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Кўмир таъминот” МЧЖ Хоразм вилояти филиалига қарашли Янгиариқ туман кўмир омбори мудири ва оператори аҳолига етказилиши лозим бўлган арзонлаштирилган 38,9 тонна кўмирни 13,6 млн сўм эвазига пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхонага сотишган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Теги :
Jamiyat