$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

«Ўзбекистон» халқаро форумлар саройида классик мусиқа кечаси ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари Вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш Жамғармаси классик мусиқа мухлислари учун концертлар уюштирмоқда. «Ўзбекистон» халқаро форумлар саройида 17 апрель куни Денис Мацуев ўзининг «Классик мусиқа ва джаз» номли концертини, 8 май куни эса Алёна Зиновьева (скрипка), Август Скрепак (виолончель) ҳамда бастакор ва пианиночи Крилл Рихтер «Трио Кирилла Рихтера» дастури билан концерт ўтказади.

Денис Мацуев рус фортепиано мактаби намоёндаси бўлиб, ўз ижодида классик ижрони замонавий форматда тақдим этиши ва концертлардаги юқори даражали ижроси билан танилган.

Кирилл Рихтер эса Россия минимализми вакилидир. Гамбургда ўтказиладиган Reeperbahn, Брайтонда ўтказиладиган Great Escape ва Роттердамда ўтказиладиган Classical: Next фестивалларида Россия номидан қатнашган. 

Талабалик ва пенсионерлик гувоҳномаси билан чипта учун 30% чегирма тақдим этилади.


Чипталарни iticket.uz сайтида сотиб олиш мумкин.

Қўшимча маълумот учун: acdf.uz

Теги :
Жамият