$
 12865.66
-8.36
 13510.23
-48.69
 125.14
-3.07
weather
+26
Кечаси   +14°

KFC биопринтерда озиқ-овқат маҳсулоти чоп этишни бошлайди

КФС

"Биз наггетсларни биопринтерда чоп этишни бошлаймиз", – деб хабар берди KFC тезкор овқатланиш тармоғи матбуот хизмати.

Қайд этилишича, ушбу наггетслар (товуқ гўштли қаламчалар) лаборатория шароитида биопринтер орқали яратилган илк озиқ-овқат маҳсулоти бўлади. Синов шу йилнинг кузида Москвада ўтказилади. Биопринтерда чоп этилган наггетслар ташқи кўриниши ва таъми бўйича асл маҳсулотга максимал даражада яқин ва экологик тоза ҳисобланади.

Лойиҳада KFC ҳамкори бўлган "3D Bioprinting Solutions" компанияси товуқ гўшти ва ўсимлик хом ашёсидан фойдаланган ҳолда наггетслар чоп этувчи 3D биопринтинг технологиясини ишлаб чиқиши маълум қилинган.