$
 12705.00
-6.0
 13543.53
5.04
 136.11
-0.2
weather
+26
Кечаси   +14°

Қозоғистонда 13 июль миллий мотам куни деб эълон қилинди

Қозоғистонда 13 июль миллий мотам куни деб эълон қилинди Қосим-Жомарт Тоқаев

Маълумки, Қозоғистонда эпидемиянинг иккинчи тўлқини бошлангани туфайли 5 июлдан бошлаб карантин чоралари кучайтирилди.

Мамлакат президенти Қосим-Жомарт Тоқаев телевидение орқали халққа қилган мурожаат билан чиқди. Мурожаат матни Оқ ўрда расмий сайтида эълон қилинди.

Унда давлат раҳбари қозоғистонлик коронавирус эпидемияси қурбонлари хотираси учун  13 июль санасини миллий мотам куни деб эълон қилди.

Президент нутқида коронавирус билан боғлиқ вазият жиддий ва мураккаблигича қолаётганини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, Ҳозирга қадар Қозоғистонда эпидемия даврида 53 мингдан ортиқ киши касалликка чалинди, 264 киши вафот этган.