$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео билан телефонлашди

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео билан телефонлашди

Кеча, 2020 йил 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақида Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Суғбат чоғида Давлат котиби Ўзбекистон делегатсиясининг 2020 йил 16-20 ноябрь кунлари Вашингтонга амалга оширган ташрифи чоғида муваффақиятли ўтказилган сиёсий маслаҳатлашувларни олқишлаган.

Ташриф давомида икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш бўйича атрофлича фикр алмашилганлиги ва амалий аҳамиятга эга келишувларга эришилганлиги қайд этилди.

М.Помпео Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистон мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини, шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида олиб борилаётган ислоҳотлар дастурини изчил қўллаб-қувватлашда собит эканлигини тасдиқлаган.

Давлат департаменти раҳбари сиёсий маслаҳатлашувлар шакли Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик даражаси ва суръатини акс эттирувчи Стратегик шериклик мулоқотига ўзгарганлигининг муҳим аҳамияти ҳақида алоҳида таъкидлаган.

АҚШ ва Ўзбекистон мазкур Мулоқот доирасида сиёсий, иқтисодий, гуманитар ва хавфсизлик соҳаларида янада яқинроқ ҳамкорлик қилишга интилади. Томонлар Ўзбекистонда олиб борилаётган бозор иқтисодиётига ёъналтирилган сиёсат ва хусусийлаштириш жараёнлари мобайнида савдо-инвеститсиявий ҳамкорликни кенгайтиришни мақсад қилган.

“Шунингдек, минтақавий ҳамкорлик, “C5+1” форматидаги ўзаро муносабатлар, Афгъонистондаги вазиятни тартибга солиш, ушбу мамлакатни ижтимоий-иқтисодий қайта тиклаш ва барқарорликни таъминлаш масалалари бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Суҳбат давомида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди”, дейилади хабарда.