$
 12749.75
7.99
 14142.02
106.97
 140.25
0.4
weather
+26
Кечаси   +14°

Жомий бозоридаги ёнғин ҳақида қўшимча маълумот берилди

Жомий бозоридаги ёнғин ҳақида қўшимча маълумот берилди

Аввалроқ Жомий бозорида ёнғин келиб чиққани ҳақида хабар берилганди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ушбу ҳодиса юзасидан қўшимча тафсилотларни эълон қилди. 

Маълум бўлишича, кечаги ёнғин 15:34 да бошланган. Бир неча дақиқадан сўнг Тошкент шаҳар ўт ўчириш хизматининг 6 та экипажи воқеа жойига етиб келган. 16:34 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин майдони қарийб 200 кв. метрни ташкил қилган. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари экспертлар томонидан аниқланиши айтилмоқда. 

“ФВВ ходимлариниг тезкор хатти-ҳаракатлари туфайли ёнғин атрофидаги, тахминан, 2 минг кв. метр майдонни эгаллаган дўконлар сақлаб қолинди”, дейилади хабарда.