$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Автобусларда махсус жетонлардан фойдаланиш муддати келгуси йилнинг 1 январигача узайтирилди

Автобусларда махсус жетонлардан фойдаланиш муддати келгуси йилнинг 1 январигача узайтирилди

Тошкент шаҳар йўловчи ташиш автобусларида махсус (темир) жетонлардан фойдаланиш 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб тўхтатилиши маълум қилинганди.

“Тошшаҳартрансхизмат”нинг маълум қилишича, йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида махсус (темир) жетонлардан фойдаланиш 2021 йил 1 январга қадар узайтирилди. 

Шунингдек, пойтахтда жамоат транспортида автоматлаштирилган тўлов тизимини жорий этиш доирасида йўловчиларнинг ягона транспорт карталари орқали йўл ҳақи тўловларни амалга ошириши кўламини кенгайтириш, автоматлаштирилган тўлов тизимини тўлақонли ишлаб кетиш жараёнини тезлаштириш ҳамда жамоат транспортида нақд пул муомаласидан воз кечиш мақсадида ягона транспорт картасидан фойдаланиш мумкинлиги ҳам маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, "Тошшаҳартрансхизмат" томонидан қабул қилинган тегишли буйруқ фақатгина автобусларга тааллуқли, Тошкент метрополитени фаолиятига тегишли эмас.