$
 12705.00
-6.0
 13543.53
5.04
 136.11
-0.2
weather
+26
Кечаси   +14°

ОФК: ЖЧ саралаш иккинчи босқичи 15 июнгача тугайди

ОФК: ЖЧ саралаш иккинчи босқичи 15 июнгача тугайди ОФК

Кеча ОФК штаб-квартирасида онлайн йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда энг аввало тўхтаб қолган ЖЧ-2022 саралаш ўйинларини қачон давом эттириш масаласи кўриб чиқилди. Маълумки, ҳозирги вазиятга кўра бу йил ҳисобидан расмий ўйинларни давом эттиришнинг имкони йўқ, шу боис ОФК 2020 йил ҳисобидан саралаш учрашувларини ўтказмаслик ҳақида қарор чиқарган. 

Кечаги йиғилишда жаҳон чемпионати саралашининг навбатдаги турларини 2021 йил март ва июнь ойларида ўтказиш масаласи кўриб чиқилди ва бир овоздан маъқулланди. Шундай қилиб 7 ва 8-тур ўйинлари 2021 йилнинг март ойида ташкил этилади ҳамда 9 ва 10-турлар июнда бўлиб ўтади. Бу ўринда барча учрашувлар 15 июнга қадар тугаган бўлиши шарт. (ОФК аниқ саналар бўйича кейинроқ маълумот беради). 

Саралашнинг ҳал қилувчи учинчи босқичи эса кутилганидек келаси йил сентябрда старт олади ва 2022 йил март ойида охирги саралаш босқичи тугайди. Ўз гуруҳларида биринчи-иккинчи ўринни олган жамоалар тўғридан-тўғри жаҳон чемпионатига йўлланма олади. Учинчи ўринни эгаллаган жамоалар ўртасида плей-офф ўтказилади. Аввалги йиллардан фарқли ўлароқ, бу сафар плей-офф учрашуви битта ўйиндан иборат бўлади.

Спорт оламидаги қайноқ xабарлар бу ерда.

Теги :
Жамият