$
 12920.48
-7.79
 13436.01
-26.2
 130.17
0.51
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда жазирамадан қандай сақланиш мумкин?

жазирама 1

Жазирама иссиқ – ҳаво ҳароратининг бир неча кун давомида 10 ва ундан ортиқ даражага кескин кўтарилиши билан тавсифланади.

Таъсири – инсон танасининг ҳарорати иссиқ олиши натижасида 37,1 дан 38,8 даражага қараб кўтарилишидир. Иссиқлик олишнинг критик ҳолати жазирама иссиқда узоқ муддат бўлиши натижасида офтоб уриши ёки юрак фаолиятининг бузилиши оқибатида юзага келади. Тананинг қизариб кетиши, кучли чанқаш, қаҳраб кетиш иссиқлик уриши симптомидир. Кейинчалик юрак фаолиятининг тўхтаб қолиши, ҳушдан кетиш ҳолатлари ҳам кузатилади.

Жазирама иссиқ пайтида соғлик билан муаммо бўлмаслиги учун чекишдан, спиртли ичимлик ичишдан тийилиш ҳамда кучли овқатланиш ва жисмоний ҳаракатни камайтириш тавсия этилади.

Жазирама иссиқда чоралар кўриш:

Қўшимча захира идишлар ва зарурат учун захира идишларга сув олиш. Танани иссиқдан сақлаш учун кийим-кечак, маиший электр ускуналари (вентиляторлар, кондиционерлар) тайёрлаш. Қишлоқ жойларида бўлсангиз ўтириш жойлари, сўрилар, қудуқлар ва уй ромларини жихозлаш. Имкон даражасида маиший электр ускуналарини ишлатишда автоном электр энергия манбаидан фойдаланиш. Сувни тежамли ишлатиш. Иссиқ урганда оила аъзоларни тўғри ҳаракат қилишга ўргатиш.

Жазирама иссиқ пайтида қандай ҳаракат қилиш керак?

1. Ҳарорат кўтарилган иссиқдан панага ўтинг. Ҳаво ўтадиган оч рангдаги кийим (пахта матосидан тайёрланган) кийинг. Бош кийимни ҳам кийишни унутманг. Шошилмасдан ҳаракат қилинг, тез-тез панада бўлишга ҳаракат қилинг.

2. Кўп сув ичиш – тўғри сув истеъмол қилиш организмнинг хаёт фаолиятини яхшилайди. Иссиқ пайтида ҳар куни суюқлик истеъмол қилишни кўпайтириш керак. Оддий ичимлик сув истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир. Пиво ва бошқа алкогол ичимликлар организмни ёмонлашишига олиб келади. Жазирама иссиқ пайтида соат 12.00 дан 16.00 га қадар кўчага чиқмаслик ва очиқ қуёшда юрмаслик тавсия этилади. Кунни шундай режалаштириш керакки, жазирама иссиқ пайтида уйда ёки ишхонада ўтказиш даркор.

3. Тез-тез душ қабул қилинг. Тез-тез душ қабул қилиш тананинг нафас олиш тизимини яхшилайди. Сув хона ҳароратида бўлиши керак. Сувни совутиш оқибатида ҳароратнинг кескин ўзгариши натижасида пневмония касаллигига йўл очиб берилади.

4. Жазирама иссиқ урганда зудлик билан соя жойга, шамол бор жойга ўтиш ёки душ қабул қилинг. Танани совутишга ҳаракат қилинг.

5. Овқатланиш тартибини ўзгартиришга ҳаракат қилинг. Жазирама иссиқ пайтида совуқ овқатлар ҳамда кўпроқ мева ва сабзавотлар истеъмол қилиш тавсия этилади. Овқатни албатта тузли бўлиши даркор. Ҳаво ҳарорати юқорилигида одам организмидан кўп миқдорда натрий чиқиб кетади.

6. Синтетик материалдан кийим кийишдан сақланинг. Табиий пахта маҳсулотларидан тайёрланган кийимлар иссиқ ҳавода қулайдир. Кепка, панама ёки шапка кийишдан уялманг. Иссиқ уриши асосан бошнинг иссиб кетишидан бўлади.

7. Бундай иссиқда кондиционерсиз қийин. Кондиционер бор хонада бўлганингизда унинг рўпарасига ўтирманг. Кондиционернинг ишлаши жараёнида қанчадан қанча бактериялар совуқ ҳаво билан бирга хонада ҳайдалиб, сурункали бронхит ва пневмонияни қўзғатади.

8. Тана ҳароратиниг совуши қўл ва оёқ мушакларини тортилишига олиб келади. Иссиқ уриши аломатларидан ( умумий чарчаш, бош оғриғи, хушни йўқотиш) юз терисини қизариб ёки оқариб кетиши, пульс меъёри бузилиши) терлаш натижасида инсон организмида сувга эҳтиёж кўпаяди, шу сабабли 80-100 мл. миқдорида сув ичиш ва оғиз бўшлиғида бир оз ушлаб туриш, баданни совутиб, сояга ўтиб, тўла баданга сув қуйиш зарур.

Қуёш ёки иссиқ уришининг белгилари:

бўшашишлик, кўнгил айниши, бош айланиши;

 қайт қилиш, қалтироқ босиш ёки ҳушидан кетиш;

 қуёш уришига асосан кичик ва ўсмир болалар, қариялар хамда маст ҳолдаги инсонлар мойил бўлади. Уларда турли сабабларга кўра организмида термобошқарув тизими суст ишлайди. (Термоабошқарув – бу инсонларни организмидага хароратни барқарорлигини таъминлайди).

Қуёш уришини олдини олиш мақсадида қуйидагиларга амал қилишингизни тавсия этамиз:

куннинг қизиган вақтида қуёш тобида жисмоний машғулот бажармаслик;

куннинг қизиган вақтида уст кийим юпқа ва ҳаво ўтказадиган бўлиши (кийимнинг матоси табиий пахтадан бўлгани яхши);

совутилган чой, квас ва минерал сув ичиш инсон организмидаги термобошқарув барқарорлигини таъминлайди;

иссиқ вақтда сипртли ичимликларни истеъмол қилиниши организмдаги термобошқарув тизимини бузилишига олиб келади, шу сабабли спиртли ичимликларни истеъмол қилманг.

Қуёш урганда биринчи ёрдам усули:

жабрланган шахсни соя ёки салқинга олиб бориш;

унга совутилган чой ёки тузлатилган сув ичиринг;

баданни қисиб кийилган уст кийимларни бўшаштиринг;

уни синчиклаб кузатинг, соғлиғини янада ёмонлашувига йўл қўйманг;

терга сингиган уст кийимларини ечиб ташланг;

совуқ сувга шимдирилган матода баданини артиб чиқинг, томоқ, бўйин ва гавда қисмларига, бош томир ўтган жойларга асосий этибор бериш зарур;

агар муолажа ёрдам бермаса тиббий ёрдам хизматини чақиринг;

Қуёш урганда жабрланган инсоннинг нафас олиши тўхташи, миокард инфаркт бўлиши мумкин, шу туфайли жонлантириш ишларига ҳам тайёр бўлиш керак (сунъий ҳаво юбориш ва юракни массаж қилишга).

ДИҚҚАТ! Баданга асло спирт суртманг, чунки спирт баданнинг майда тешикларини ёпилишига олиб келади ва иссиқликни чиқишини тўсиб қўяди. Жабрланганни совутилган сувли ваннага жойлаштирманг, чунки ванна кўкрак қафасини қисилишига ва нафас олиш йўлларини ўтказувчанлигига таъсир қилади.

Чўмилиш жойларида қоидалар:

Агар Сиз чўмилиш масканларида дам олаётган бўлсангиз, ёдда тутинг ушбу жойларда хаво харорати +50ºС ва ундан ортиқ бўлиши мумкин. Чўмилиш хавзасидаги сувнинг харорати эса +22ºС +26ºС бўлиши мумкин, шунда ҳароратни кескин ўзгариши +25ºС, +30ºС ни ташкил этади.

Агар чўмилиш масканининг соҳилида узоқ муддат туриб бирданига сувга ўзингизни ташласангиз организмингиздаги ҳарорат кескин тарзда тушиб кетиши натижасида нафас олиш ёки юракни тўхтаб қолишига олиб келиши мумкин.

Сувга тушишидан олдин қўл, оёқ, гавда ва бошқа қисмларни сув билан артиб чиқишни унутманг. Асосан бу ишни кексалар бажариши лозим.