$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Jama Music гуруҳ —— лойиҳаси

jama

Ўзбекистондаги энг машҳур гуруҳ ҳисобланган “Jama Music” нинг янги лойиҳаси сифатида айни кунларда Адиз, Uz Tim, Бекзод Соипов ва бошқа бир қатор хонандалар фаолият олиб боришмоқда. Ҳозирда Ўзбекистонда мазкур гуруҳ аъзоси ёки унинг лойиҳаси сифатида ижод қилиш ниятидаги хонандалар кўп. Гуруҳ асосчилари эса, уларни саралаб оладилар. Шу ўринда савол туғилади. Хўш, “Jama Music” гуруҳига хонандалар қайси жиҳатларига кўра қабул қилинади? Авваламбор, гуруҳ аъзоси ёки лойиҳаси бўлиш учун, истеъдод ва билим биринчи ўринда бўлиб, лойиҳага қабул қилинадиган хонанда қўшиқ куйлашни маромига етказиши зарур. Сўнг, албатта хонанданинг ёши ҳам, инобатга олинади, яъни, одатда 18 ёшдан 40 ёшгача бўлиши керак. Лойиҳа учун қабул қилинадиган хонанда, гуруҳ асосчилари томонидан имтиҳондан ўтказилади. Вокал бўйича маҳорати, овоз диапазони, шунингдек қўшимча равишда хореографик билим, ҳаммаси текшириб кўрилади. Ўзбек миллий ашулаларидан тортиб, хорижий санъаткорларнинг қўшиқларигача жонли ижрода куйлатиб тингланади. Бу жараён бир неча соат давом этиши ва хонанда қўшиқ куйлаб ўз маҳоратини намойиш қила олиши зарур. Сўнг, агар хонанда “Jama Music” гуруҳга аъзо ёки янги лойиҳа сифатида қабул қилинса, у билан бир неча йилга шартнома тузилади. Бунда хонанданинг ёши, унинг оилавий шароити ҳам ҳисобга олинади. Шартнома бир йилдан бир неча йилгача тузилиши мумкин. Шартнома тузилгач, хонанда “Jama Music” гуруҳи аъзоси, ёки лойиҳаси сифатида маблағ билан тўлиқ таъминланади. У билан имижмейкер, шоир ва энг яхши бастакорлар ишлашади. Хонандага имиж танланиб, айнан қайси йўналишда қўшиқ куйлаши белгилаб олинади. Сўнг, шоир, бастакор ва аранжеровкачилар билан ҳамкорликда у куйлаши учун қўшиқлар яратилади. Унга махсус репертуар тузилади. Бу қўшиқлар “Jama Music” гуруҳининг мулки ҳисобланиб, муаллифлик ҳуқуқига кўра, гуруҳга тегишли бўлади. Агар лойиҳа сифатида танлаб олинган хонанда гуруҳни шартнома муддати тугагач тарк этса, қўшиқлар гуруҳда қолади. Улар ўзгартирилиб бошқа хонанда томонидан куйланиши мумкин, аммо айнан аслидек эмас. Чунки, гуруҳ ижодкорлари ижод борасида янгиликка интилганлиги учун ҳам, эски лойиҳа куйлаган қўшиқларни аслидагидек куйланишини эмас, уни янгиланишини исташади. “Jama Music” гуруҳи аъзоси ёки лойиҳаси бўлган хонанда, гуруҳ билан шартнома муддати тугагач, бемалол ўзи мустақил хонанда сифатида фаолият олиб бориши мумкин. Бунга гуруҳ асло қаршилик кўрсатмайди. Гуруҳ лойиҳалари ҳозирча концерт ва гастроллар, ҳамда радио ва интернет тармоқларига жойланадиган қўшиқлар куйлаш билан банд. Кейинчалик уларни тўйга ҳам йўналтириш режалаштирилган. Агар гуруҳ лойиҳаси сифатида фаолият олиб бораётган хонанда, янги қўшиқ учун ўзи ғоя таклиф этса ва тайёр бўлган қўшиққа кетган харажатни қоплай олса, шартнома муддати тугаганда, бу қўшиқни, ўз қўшиғи сифатида олиб кетиши ҳам мумкин. Гуруҳ лойиҳалари одатда мазкур гуруҳ ижодкорлари томонидан яратилган қўшиқларни куйлашади. Аммо, истисно тарзида, агар бирор ижодкор қўшиғи таклиф қилинса ва бу қўшиқ оммалашишига 100 фоиз кафолат берилса, гуруҳдан ташқарида бўлган ижодкорлар қўшиқларини ҳам куйлашлари мумкин. Гуруҳ хонандалари шартномада кўрсатилган муддат ичида, гуруҳ аъзоси ёки, лойиҳаси сифатида фаолият юритиб, ички тартиб-қоидаларга буйсунишлари керак. Шунингдек, оммавий ахборот воситаларига ҳам, ўзларига тайинланган администратор орқали жавоб қайтаришлари, гуруҳ раҳбарияти рухсати билангина интервью беришлари мумкин.