$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Измирда ер силкинишидан 91 соат ўтиб, вайроналар остидан 3 яшар қизалоқ қутқариб олинди (+видео)

30 октябрь куни содир бўлган Туркиянинг ғарбида жойлашган Измир вилоятидаги зилзила оқибатида турар жой биноларининг вайроналари остида қолиб кетган қизалоқ 91 соатдан сўнг қутқариб олинди.


Маълум қилинишича, қутқариб олинган 3 ёшли қизалоқнинг исми Aйда Гезгин бўлиб, у Измирдаги вайроналар остидан чиқариб олинган 107-жабрланувчига айланди. Болакайнинг аҳволини шифокорлар қониқарли деб баҳолашган.

Aйда Гезгинни қутқаришда иштирок этган Нусрат Aксойнинг сўзларига кўра, қизча вайрон бўлган квартиралардан биридаги кир ювиш машинасининг ёнига қисилиб қолган.

“Aввалига унинг овозини эшитдим ва бошқа қутқарувчиларга хабар бердим. Қизалоққача етиб боргач унинг исмини, қўлини қимирлата олиш-олмаслигини сўрадим. У қўлини кўтариб, силкитди”, — дейди Н.Aксой.

Эслатиб ўтамиз, кучи 6,6 баллни ташкил этган ушбу зилзила 30 октябрь куни тушдан кейин Туркиянинг ғарбий қисмида содир бўлганди. Зилзила эпимаркази Эгей денгизида, Измир вилоятининг Сефериҳисар шаҳри яқинида бўлган.