$
 10371.76
7.28
 12153.63
-101.33
 133.19
-1.84
weather
+18
Кечаси   +2°

Италия спорт нашлари Элдор Шомуродов ҳақида нималар ёзмоқда?

Италия спорт нашлари Элдор Шомуродов ҳақида нималар ёзмоқда? Италия нашрларининг фикри.

Италия А Cериаси жамоаси бўлган «Женоа» клубига ўтган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов трансфердан сўнг миллий терма жамоамиз йиғинига етиб келди ҳамда Эрон терма жамоасига қарши бўлиб ўтган баҳсда тўп киритди. Мазкур ўйиндан сўнг кўпгина Италиянинг спорт нашрлари футболчи ҳақида турли хил фикрлар юритишди. Мазкур фикрларни эътиборингизга ҳавола этамиз: 

Andrea Conti:

Гол ургани зўр бўлди. “Женоа” футболчисига айланиши билан тўпурарлик муҳоратини тиклаб олди. Энг муҳими, гол уришни А Серияда ҳам давом эттириш керак!

Roberto Boveri:

Ажойиб! Статистикага қараб, айримлар уни омадсиз трансфер, деганди. Ўйинига қарасангиз, бу футболчининг зарбаси кучли, ўзи тезкор эканини кўрасиз. Гол унинг ўзига бўлган ишончини оширади.

Giampiero de Caro:

Хурсанд бўлишга бироз эрта. У Осиё мамлакатлари терма жамоалари – Ўзбекистон ва Эрон ўйинида гол урди. Россия чемпионатида гол уролмаганди. Шунга эътибор бериш керак.

Giacomo Sobrero:

Бизда ўз терма жамоасида зўр ўйнаб, А Серияда “йўқолиб” қолган футболчилар ҳам кўп бўлган.

Alessandro Di Maio

Энди Шомуродовнинг трансферини хато, деб бўлмайди. Унинг голи менга умид бағишлаяпти!

Tommy Genoa:

Футболчида Россия чемпионатида ўйнаш иштиёқи қолмаган экан. Бу йил Элдор чемпионат миқёсида бирорта гол урмади. Лекин халқаро майдонларда рақиблар дарвозасини ишғол қилмоқда. Аввалига Европа Лигасида, кейин терма жамоада гол урди.

Valerio Mita:

Шомуродов терма жамоада доим кўп гол урган. Охирги бешта ўйинда еттита тўп киритди. Клубда бундай бўлмади. Терма жамоа ва клуб ўйини фарқ қилади. Шомуродов Фаластин, Саудия Арабистони, Сингапур, Яман ва Эрон дарвозасини ишғол қилди. Элдор бундан кейин ҳам терма жамоада сермаҳсул ўйин кўрсатишига ишонаман. Лекин А Серияда бу осон бўлмайди.

Matteo Lagostena:

Газини бос “Шома”! Биз сенга ишонамиз! Пандев бизга қарилик қиляпти, унинг ўрнини эгаллашинг керак!

Спорт оламидаги қайноқ ҳабарлар бу ерда.

Теги :
Жамият