$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

«Юксалиш» УМҲ Топ-40 истиқболли раҳбарлар рўйхатини эълон қилди

«Юксалиш» ҳар йилги Топ-40 истиқболли раҳбарлар рўйхатини янгилади. Бу ҳақда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Ижтимоий ва иқтисодий ташаббуслар институти билан ҳамкорликда давлат идораларидаги Топ-40 истиқболли раҳбарлар рўйхатини шакллантирилган. Унга 26 ёшдан 40 ёшгача бўлган ўзбекистонлик ёш кадрлар киритилди. 

Жорий йилда экспертлар томонидан 100 нафар номзодлар орасидан (ўтган йили 60 нафар) янгиланган рўйхат шакллантирилди. Бу гал улар орасидан 40 нафар номзод танланди. Бунда номзодларнинг ёши, маълумоти, касб йўли, жамоатчилик орасида танилганлик, уларнинг ислоҳотлар жараёнида иштирок этиш ва таъсир даражаси инобатга олинди.

Маълумот ўрнида, рейтингни шакллантиришда раҳбарларнинг маълумоти, билими, жамоатчилик орасида танилганлик, уларнинг ислоҳотлар жараёнида иштирок этиш ва таъсир даражаси инобатга олинган.