$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Бешта туман ҳокими ва битта агентлик раҳбари ишдан олинди, Тўра Боболовга жарима қўлланилди

Фото: Daryo.uz Фото: Daryo.uz

Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков бошчилигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида қатор туманлар ҳокимлари ишдан олинди.

Жумладан, президентнинг қатор қарорлари билан:

  • ер муносабатларини тартибга солишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этмагани, фаолиятида йўл қўйган бошқа жиддий қонунбузилиш ҳолатлари учун Асака тумани ҳокими ва Фарғона тумани ҳокими эгаллаб турган лавозимидан озод этилди;
  • раҳбарлик этикаси қоидаларига риоя этмагани, хизмат ваколатидан четга чиқиб қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйгани учун Пахтаобод тумани ҳокими, Нуробод тумани ҳокими эгаллаб турган лавозимидан озод этилди;
  • Наманган вилоятига хизмат сафари пайтида меҳмонхонада содир этган номақбул хатти-ҳаракатлари ва фаолиятидаги бошқа камчиликлари учун “Ўзбекчорванасл” агентлиги директори Б.Атамурадов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди;
  • ўз фаолиятини давлат сиёсати ва амалга оширилаётган ислоҳотларга мос равишда ташкил этмагани, ҳокимларга қўйиладиган талабларга риоя этмасдан мажлис қатнашчиларини ҳақорат қилганлиги ва бу билан кенг жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлгани учун Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовга жарима интизомий жазо чораси қўлланилди;
  • давлат хизматчиси этикасига номуносиб хатти-ҳаракатлари, раҳбарлик маданиятини сақламагани, ўтказилган қабулларда фуқароларга ҳурматсизликка йўл қўйгани ва фаолиятидаги бошқа камчиликлари учун Андижон тумани ҳокими эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Теги :
Jamiyat