$
 12910.15
-14.77
 14660.77
40.1
 159.78
-0.16
weather
+26
Кечаси   +14°
oguads

Хоразмда аёл ва унинг 10 яшар қизи ис газидан вафот этди

Хоразмда аёл ва унинг 10 яшар қизи ис газидан вафот этди

2021 йилнинг 4 январь куни соат 19:30да Хоразм вилояти Боғот туман тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлимига ҳудуднинг Боғот шаҳарчаси “Ҳуррият” маҳалласида яшайдиган 1989 йилда туғилган Э.Ж.нинг оила аъзолари олиб келинган.

Дастлабки текширувлар натижасида уларга ис газидан ўткир заҳарланиш ташхиси қўйилган. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Ёш оила хонадон соҳиби Э.Ж. ва унинг турмуш ўртоғи П.Д. 1989 йилда туғилган. Уларнинг қизи Б.Ч. 2011 йилда, ўғли Б.Б. 2013 йилда туғилган. Тез тиббий ёрдам бўлимига олиб келинганда П.Д. ҳамда унинг қизи Б.Ч. да биологик ўлим аниқланган.

“Айни пайтда хонадон соҳиби Э. Ж. ва ўғли Б.Б. да ис газидан ўткир захарланиш мия шиши кома холати аниқланиб, тиббий ёрдам кўрсатилмоқда”, дейилади хабарда.

Маълум бўлишича, фавқулодда ҳолат содир бўлишидан икки кун олдин Э.Ж. хонадонида иссиклик козони янги ўрнатилган бўлган.

Теги :
Jamiyat