$
 12475.51
-4.63
 13471.06
23.71
 135.09
0.13
weather
+26
Кечаси   +14°

Табиий газ “ҳавога учиб кетмайди”

is gazi 2

Куз мавсумида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш бўйича жами 9 та ҳаракатлар аниқланган бўлиб, рўйхатга Фарғона вилоятидаги 1 миллиард сўмлик табиий газдан фойдаланган оҳак цехи якун ясаб берди.

3 ойда 186,5 млрд. сўмлик зарар етказилган

Ўтган 3 ой давомида табиий газдан ноқонуний фойдаланганлар сабабли давлат бюджетига 186,5 миллиард сўм зарар етказилган. Сентябрь ойидаги зарар эса бу йилги ҳисоб-китобларда рекорд даражани эгаллаб турибди. “Ўзэнергоинспексия” томонидан ўтказилган рейдда шу ойда жами ҳисобда 91,5 миллиардлик табиий газ талон-тарож қилинган. Ушбу газ миқдори ўртача газ сарф қиладиган 472 минг 665 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенгдир.

Энг кўп зарар қайси ойда етказилган

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 6 та ойида етказилган зиёнлар юқори натижани қайд этиб турибди. Булар:

Сентябрда – 91,5 млрд сўм;

Октябрда – 90,5 млрд сўм;

Августда – 26,3 млрд сўм;

Июлда – 28,2 млрд сўм;

Мартда – 76,3 млрд сўм;

Январда – 85 млрд сўм.

Қонун ҳаммага баробар

Айтиш жоизки, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузган шахсларга нисбатан жарималар белгилаб қўйилган. Унга кўра, умумий фойдаланиладиган электр, иссиқлик, газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш, ҳисобга олиш асбобларига, пломбаларига қасддан шикаст етказиш, бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартиш каби қонунбузарликлар учун жисмоний шахсларга 3 миллион 330 минг сўмдан 4 миллион 950 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 6 миллион 600 минг сўмдан 8 миллион 250 минг сўмгача жарима солинишга сабаб бўлиши мумкин.

Шунингдек, Давлат бюджетига ноқонуний йўллар орқали электр, иссиқлик, газдан ноқонуний фойдаланиб катта миқдорда зарар етказиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

Бу борада, қонунга ўзгартиришлар киритилган бўлиб, электр, иссиқлик, газ ёки водопроводдан тижорат мақсадларида ноқонуний фойдаланиш ўғрилик деб белгиланди. Бунинг учун Жиноят кодексида келтирилган жавобгарликка қарасак, умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр энергиясини, табиий газни, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш йўли билан талон-торож қилиш ўғрилик деб белгиланди ҳамда мазкур ҳуқуқбузарлик учун 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.