$
 12780.14
11.84
 13980.20
19.34
 133.11
1.96
weather
+26
Кечаси   +14°

Эрон Ўзбекистоннинг Измир шартномасини ратификация қилганига муносабат билдирди

Фото: Kun.uz Фото: Kun.uz

Эроннинг Iran News ахборот агентлиги “Ўзбекистон президенти Измир шартномасини ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади” сарлавҳали ахборот материалини ўз муштарийлари ўртасида тарқатди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Унда ушбу қонун Ўзбекистон парламенти қуйи палатаси томонидан жорий йил 8 ноябрда қабул қилингани ва Сенат томонидан 18 ноябрь куни маъқуллангани маълум қилинган.

Агентлик Измир шартномаси 1996 йил 14 сентябрда Афғонистон, Озарбойжон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркия, Туркманистон, Эрон, Ўзбекистон томонидан имзолангани, ушбу шартнома Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) таъсис ҳужжати ҳисобланишини қайд этар экан, шартномада Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ташкилий тузилмаси, унинг мақсадлари ва фаолият тамойиллари, молиявий масалалар ва ташкилотда қарорларни қабул қилиш тартиби белгилангани ўқувчилар эътиборига ҳавола қилинган.

“Ўзбекистон томонидан Измир шартномаси ратификация қилиниши Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига тўлақонли аъзо бўлиш учун ҳуқуқий асос яратади, ташкилотга аъзо давлатлар билан кенг ҳамкорлик қилиш имконини беради. Ўзбекистон ташкилотда тўлақонли иштирок этиши хорижий инвестициялар ҳажмини ошириш, транспорт-логистика йўлакларини, транзит юкларни ташиш учун тарифларни бир хиллаштириш йўли билан кенгайтириш, мамлакат ҳудудлари сайёҳлик жозибадорлигини ошириш имконини беради”, деб ёзади Iran News ахборот агентлиги.