$
 12705.00
-6.0
 13543.53
5.04
 136.11
-0.2
weather
+26
Кечаси   +14°

«Ипак йўли» АИТБ акцияси давом этмоқда ва тез орада асосий соврин – автомобиль ўйналади

«Ипак йўли» АИТБ акцияси давом этмоқда ва тез орада асосий соврин – автомобиль ўйналади

«Ипак йўли» банкининг Visa картаси орқали камида 100 АҚШ долларлик харидларни амалга оширган мижозлар Hyundai Elantra Active автомобилини ютиб олиши мумкин.

Жорий йилнинг сентябрь ойида «Ипак йўли» АИТБ Visa компанияси билан ҳамкорликда, асосий совринга Hyundai Elantra Active қўйилган кенг қамровли «Автомобиль ютиб олиш – осон» акциясини бошлади.

«Ипак йўли»нинг Visa карталари орқали ҳар ой 10 доллардан кам бўлмаган харидларни амалга оширганлар қуйидаги совғалардан бирини ютиб олиши мумкин:

– мобил телефон;

– «ақлли» соатлар;

– наушниклар;

– Powerbank;

– портатив карнайлар;

– кўп функцияли рақамли соатлар.

Ютуқли ўйинлар ҳар ойда банкнинг расмий Instagram саҳифаси орқали тўғридан-тўғри эфирда ўйналади. Акция ғолибларининг рўйхати банк расмий сайтининг «Янгиликлар» бўлимида эълон қилинади.

Мунтазам равишда ойига 10 АҚШ долларидан кам бўлмаган харидларни амалга оширган Visa картаси эгалари, ҳар ой акцияда қатнашиши мумкин.

Бош соврин жорий йилнинг баҳорида ўйналади. Банкнинг 100 АҚШ долларидан кам бўлмаган харидларни амалга оширган барча мижозлари Hyundai Elantra Active автомобили ўйналадиган танлов иштирокчиларига айланади.

Танлов 2021 йилнинг 31 март санасига қадар давом этади.

Visa картасини очиш жуда оддий. Бунинг учун Ipak yo‘li mobile иловасини юклаб олиш ва картага буюртма бериш кифоя.

Батафсил маълумотни (+998 78) 140 69 00 телефон рақами орқали кечаю кундуз ишлайдиган алоқа маркази, сайт ва Telegram орқали олиш мумкин.


Реклама ҳуқуқи асосида.

Теги :
Жамият