$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда интернет тармоғига уланган абонентлар сони 16,4 миллионтани ташкил этди

Ўзбекистонда интернет тармоғига уланган абонентлар сони 16,4 миллионни ташкил этди

Йил бошида Ўзбекистонда интернет тармоғига уланган абонентлар сони 16,4 миллионтани ташкил этган. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, 2020 йил 1 январь ҳолатига кўра, интернет тармоғига уланган абонентлар сони 16 млн 386,2 мингтани ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 23,0 % га ёки 3 млн 064,5 мингтага ўсган. Шундан, аҳоли орасида 15 млн 750,8 мингта абонент мавжуд бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 22,3 % га ёки 2 млн 867,5 мингга юқори бўлди.

Бошқа ҳудудлар билан таққосланганда, интернет тармоғига уланган энг кўп абонентлар сони Тошкент шаҳрида 3 млн 550,6 минг абонент ва энг кам абонентлар эса Сирдарё вилоятида 441,4 мингта қайд этилмоқда.