$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Инсон қадри йўлидаги саъйи-ҳаракатлар

ИЭС 3

Президентимиз томонидан илгари сурилган “Инсон қадри учун” тамойилига асосан “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, станцияларда қулай меҳнат шароитларини яратиш, ишчи-хизматчиларни тиббий-ижтимоий муҳофаза этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.  

Жумладан, ҳар бир корхонада раҳбар, касаба уюшмаси вакиллари ҳамда масъул мутахассислардан иборат ишчи гуруҳлари томонидан ишчи-ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари, меҳнат муҳофазаси ва уларнинг ижтимоий масалалари, уларга яратилиши лозим бўлган қулайлик ва шарт-шароитлари билан яқиндан танишиш мақсадида корхонанинг барча цехларида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўрганиш ишлари доирасида корхоналарда фаолият юритиб келаётган хотин-қизлар, ёшлар ва ижтимоий муҳофазага муҳтож ишчиларнинг муаммоларини аниқлаш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш, гендер тенглигини таъминлаш, ишчилар ўртасида ижтимоий-сиёсий фаолликни ошириш, саломатлигини муҳофаза қилиш, интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш мақсадида улар билан учрашувлар ва мулоқотлар ташкил этилди.

- Айтиш жоизки, Давлатимиз раҳбари ташаббусларини амалга ошириш борасида “Навоий ИЭС” АЖ томонидан ҳам ходимлар учун муносиб иш ва яшаш шароитлари яратиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Биз ҳам йирик корхоналар раҳбарлари ҳамда меҳнат жамоалари аъзоси сифатида корхоналар ходимлари учун муносиб шароитлар яратиш, уларни ҳар жабҳада қўллаб қувватлашни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз, - дейди “Навоий ИЭС” АЖ Бош директори Қаҳрамон Ғаниев.