$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

“Инсон қадри учун” ғояси асосида таълим маскани қайта таъмирланди

-

“Иссиқлик электр стансиялари” АЖ тизим корхоналарида ишлаб чиқариш барқарорлигини таъминлаш билан бир қаторда, мамлакатимизда илгари сурилаётган “Инсон қадри учун” ғояси асосида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

“Толимаржон ИЕС” АЖ томонидан Нишон туманида жойлашган мактаб қайта реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.

Стансия ҳомийлигида туманнинг Нурчи маҳалласида жойлашган Жайрон қишлоғидаги мавжуд мактаб қайта реконструция қилиниб, барча қулайликларга эга ҳолда фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, корхона томонидан мактаб учун яна қўшимча бинолар – мажлислар зали, ошхона, кутубхоналар ҳам бунёд этилаётган бўлиб, бу ишлар учун қарийб 1 миллиард сўм маблағ йўналтирилган.

Стансия ҳомийлигида қилинаётган инсонпарварлик ишлари бу билангина чекланиб қолмай, ушбу қишлоққа 6500 метр масофадан сув тортиб келиниб, аҳоли яшаш уйларига қадар яна 3000 метр узунликда сув қувурлари ётқизиб чиқилди.

Наврўз байрамида қишлоқ аҳолиси учун чинакам совға бўлган мазкур обектларнинг очилиши маросимида сўзга чиққанлар бу саъй-ҳаракатларнинг ва ислоҳотларнинг барчаси инсон қадри учун деган эзгу ғояни қалбан ҳис этишлари учун қилинаётганлигини таъкидлаб ўтдилар.

Реклама