Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

Яширин иқтисодиётга қарши “Инсофли солиқ тўловчи” тизими жорий этилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 июль куни яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

1 daqiqa o‘qiladi

Шу боис кейинги йилларда бизнесга қўшимча қулайликлар яратиш орқали яширин иқтисодиёт улушини камайтириш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, валюта бозори эркинлаштирилди, янги солиқ тизими жорий этилиб, 100 га яқин рухсат бериш ва лицензиялаш қоидалари қисқартирилгани айтилди. Буларнинг натижасида охирги 5 йилда саноатда норасмий сектор улуши 20 фоиздан 6 фоизга тушган.

Солиқ ислоҳотларини изчил давом эттириб, яширин иқтисодиётга йўл қўймайдиган тизим жорий этиш вазифаси қўйилди. “Инсофли солиқ тўловчи” тизимини шакллантириб, шу йил якунига қадар Тошкент шаҳрида намуна сифатида амалга оширишга кўрсатма берилди.

Шунингдек, давлат органлари, корхоналар ва ҳудудларда коррупция ва яширин иқтисодиёт рейтинг методикаси ишлаб чиқилиши белгиланди. 2021 йилдан бошлаб ушбу рейтинг натижалари эълон қилиб борилади, шу асосида барча раҳбарларнинг шахсий масъулияти баҳоланади.