$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

1,4 миллион долларлик пора ишига аралашган Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакили ҳибсга олинди

1,4 миллион долларлик пора ишига аралашган Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакили ҳибсга олинди Тошкент шаҳар ҳокимияти

Бош прокуратура ерни ноқонуний расмийлаштириб бериш учун пора олаётганида қўлга тушган Тошкент шаҳар ҳокимлиги мансабдори бўйича ахборот берди.  

Бир неча кун аввал Чилонзор туман ҳокимлиги бўлим бошлиғи тадбиркорга ерга эгалик ҳуқуқини расмийлаштириб бериш учун 50 минг доллар пора олаётганида қўлга олинганди. Унга кўра, ҳокимлик вакили тадбиркорга 1 гектар ерга эгалик ҳуқуқини расмийлаштириб бериш эвазига 1,4 миллион доллар сўрагани айтилганди.


Мазкун жиноий иш доирасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги Капитал қурилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари ҳам қамоққа олинган. Маълум бўлишича, Тошкент шаҳар ҳокимлиги мансабдори 24 июнь куни ноқонуний равишда ер ажратиб бериш учун 50 минг доллар пора олган вақтида ДХХ ва шаҳар прокуратураси ходимлари томонидан қўлга олинган.


25 июнда ўтказилган тезкор тадбир давомида Чилонзор туман ҳокимлиги бўлим бошлиғи ҳам ҳибсга олинган. Маълум бўлишича, ҳокимлик мансабдори пулларни юқорида тилга олинган бўлим бошлиғига берган.


Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210- (пора олиш) ва 212-моддалари (пора олиш-беришда воситачилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Айбланувчилар ҳозирда ҳибсда экани айтилмоқда.