$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Инқирозга қарши курашиш жамғармаси харажатлари 13,4 трлн сўмгача оширилди

Инқирозга қарши курашиш жамғармаси харажатлари 13,4 трлн сўмгача оширилди

Инқирозга қарши курашиш жамғармаси харажатлари 13,4 трлн сўмгача оширилди. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, коронавирус пандемиясига қарши курашиш тадбирлари дастлабки ҳисоб-китоблардан узоқроқ муддат давом этаётганлиги ва бу эса қўшимча харажатларни талаб этилганлиги боис, Инқирозга қарши курашиш жамғармаси харажатлари 10 трлн сўмдан 13,4 трлн сўмгача оширилди. 

Жумладан, жамғарманинг оширилган 3,4 трлн.сўмлик харажатларини 1,7 трлн сўми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 сентябрдаги 575-сонли қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг мақбуллаштирилган маблағлари ҳисобидан, қолган 1,7 трлн сўми Халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари ҳисобидан қопланади.