$
 11830.87
16.82
€
 13450.52
-31.67
₽
 139.27
-0.66
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкентдаги иккита COVID-маркази ёпилади

Тошкентдаги иккита COVID-маркази ёнилади

Беморлар камайгани сабабли Тошкентдаги иккита тақсимлаш маркази ёпилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарда қайд этилишича, Учтепа туманидаги «Атлас» дўконида COVID-19 ва атипик пневмония беморлари учун ташкил этилган тақсимот маркази ёпилди.

Шунингдек, тез орада «Ёшлик» спорт мажмуасидаги марказ фаолияти ҳам тўхтатилади.

Маълумот ўрнида, аввалроқ Президент Ш.Мирзиёевнинг COVID-19 беморлари учун ажратилган жойларнинг катта қисми бўшлиги ва катта маблағларнинг исроф бўлаётганини таъкидлагани ҳақида хабар бергандик.