$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

ИИВ ходими коронавирусдан вафот этди

ИИВ ходими коронавирусдан вафот этди Сайдалиев Зоир Аҳматович

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Ахборот хизмати катта мутахассиси, подполковник Зоир Сайдалиев 51 ёшида коронавирусдан вафот этди. Аввалроқ вазирлик раҳбарияти унинг вафоти муносабати билан марҳумнинг яқинларига таъзия билдирганди. https://t.me/iivuz/22603

Соғлиқни сақлаш вазирлиги эълон қилган маълумотлардан кейин З. Сайдалиев коронавирус сабаб вафот қлигани расман тасдиғини топди.

Маълум бўлишича, унга “COVID-19” инфекциясининг оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Беморда касаллик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги асорати билан кечган.

Шунингдек, унда юрак ишемик касаллиги, қандли диабетнинг ўта оғир кечиши, иккала болдир артериялари окклюзияси, чап сон ёнбош артерияси стенози, сурункали панкреатит каби ҳамроҳ хасталиклар бўлган.

Беморга мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни белгиланган стандартлар асосида олиб борилган.

Асосий касаллик асоратлари ҳисобига беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, мутахассислар ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамай, у ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.