$
 12142.10
-52.11
 14079.98
95.66
 150.53
0.56
weather
+26
Кечаси   +14°

“Ҳуқуқий саводхонлик соати”: Қонунчиликдаги янгилик ва ўзгаришлар

Huquqiy

Шарманда қиладиган уйдирмалар билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик белгиланади

Сенатнинг қирқ еттинчи ялпи мажлисида «Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун сенаторлар томонидан муҳокама қилинди.

Натижада Жиноят кодексидаги (165-модда) товламачилик тушунчасига ўзгартириш киритилиб, шарманда қиладиган уйдирмалар билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун ҳам жавобгарлик белгиланадиган бўлди.

Бунда, Жиноят кодексининг 165-моддаси биринчи қисмига «мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд» деган сўзлардан кейин «жабрланувчининг ахборот ресурсини йўқ қилиш, ўзгартириш, олиб қўйиш ёки тўсиб қўйиш ёхуд уни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш билан қўрқитиб» деган сўзлар билан тўлдирилмоқда.

Ушбу модда билан айбдор деб топилган шахслар уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 Айрим давлат органларининг номлари ва ваколатлари аниқлаштирилмоқда

  Сенатнинг қирқ еттинчи ялпи мажлисида “Айрим қонун ҳужжатларига республика ижро этувчи ҳокимият органларининг номларини мувофиқлаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.

Қонун билан айрим қонунларнинг нормалари янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституциясига мувофиқлаштирилмоқда, шунингдек, тугатилган, қайта ташкил этилган ва ташкилий бўйсунуви ўзгарган давлат органларининг ваколатлари қайси давлат органларига ўтказилганлиги аниқлаштирилмоқда.

Мудофаа саноати давлат қўмитаси негизида Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузурида Ўзтехтрейд ДУК тузилганлиги сабабли “Давлат божи тўғрисида”ги, “Лисензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунларга ўзгартишлар киритилмоқда.

Маъмурий ислоҳотлар доирасида Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилган республика ижро этувчи ҳокимият органи этиб белгиланди. Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги обектлари хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси Сув хўжалиги обектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси этиб қайта номланганди. Шу муносабат билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги, “Ветеринария тўғрисида”ги, “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги ва бошқа қатор қонунларга тегишли ўзгартишлар киритилмоқда.

Энди истеъмол учун хавфли маҳсулотларни ишлаб чиқарганлар 12 йилгача қамалади

  Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади.

Унга кўра, истеъмолчиларнинг ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқарганлик, сақлаганлик, ташиганлик ёхуд ўтказганлик, ишларни бажарганлик ёки хизматларни кўрсатганлик учун 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

Жиноят кодексига айни мазмундаги ўзгартириш киритилган. Илгани бундай жиноят учун фақат жарима, мажбурий жамоат ёхуд ахлоқ тузатиш ишлари жазолари берилиши кўзда тутилганди.

Қонунга мувофиқ истеъмол учун хавфли маҳсулотлар жуда кўп миқдорда ишлаб чиқарилса ёхуд:

·        баданга ўртача оғир ёхуд оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса;

·        бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб амалга оширилса;

·        такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса, 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

Худди шу ҳаракатлар:

 

одам ўлишига сабаб бўлса 5 йилдан 7 йилгача (илгари 3 йилдан 7 йилгача эди) озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланади.

Ушбу ҳаракатлар:

·        одамлар ўлимига;

·        бошқача оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлса, 7 йилдан 12 йилгача (илгари 7 йилдан 10 йилгача эди) озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланади.

 Дарахт ва буталарни ноқонуний кесган юридик шахслар 99 млн сўмгача жаримага тортилиши мумкин

Депутатлар қабул қилган қонун лойиҳасига кўра, энди дарахт ва буталарни ноқонуний кесган юридик шахслар 99 миллион сўмгача молиявий жарима тўлашидан ташқари, уларга ҳар бир ноқонуний кесилган дарахт учун 100 туп кўчат экиш ва уларни уч йил давомида парваришлаш мажбурияти юклатилади.

Мажлисда «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳаси билан дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесишга, кундаков қилишга, шикастлантиришга ёки йўқ қилишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққанлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда. Шунингдек дарахтларни қонунга хилоф равишда кесганлик, кундаков қилганлик ёки шикастлантирганлик учун маъмурий жазо чоралари кучайтирилиб, бир-бирини такрорловчи нормалар чиқариб ташланмоқда.

Депутат Одилжон Тожиевнинг аниқлик киритишича, дарахт ва буталарни қонунга хилоф равишда кесганлик учун юридик шахслар 99 миллион сўмгача молиявий жарима тўлашидан ташқари, уларга ҳар бир ноқонуний кесилган дарахт учун 100 туп кўчат экиш ва уларни уч йил давомида парваришлаш мажбурияти юклатилади.

Муҳокамалар якунида қонун лойиҳаси қабул қилинди ва Сенатга юборилди.