$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Инфографика: Хоразм вилоятининг беш йиллик ижтимоий-иқтисодий ривожланиши

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг инфографикасида Бухоро вилоятининг сўнгги беш йилликдаги ривожланиш натижалари келтирилган. Экспертлар вилоятнинг сўнгги йилда юз берган фаол ислоҳотларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги асосий ўзгаришларини тақдим этди. 

Мамлакатимиз бўйлаб амалга оширилганидек, Хоразм вилоятида ҳам кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилди. Қишлоқ хўжалиги, йирик саноат корхоналари, транспорт-коммуникация тизими, кичик бизнес салоҳияти туфайли Хоразм вилояти мамлакатимиз тараққиётида муҳим ўрин тутади.

Кейинги йилларда вилоятда янги корхоналар, кичик бизнес субъектлари, кўп тармоқли фермер хўжаликлари ташкил этилди. Туризм, тўқимачилик саноати, балиқчилик, паррандачилик, ирригация ва бошқа соҳаларда истиқболли лойиҳалар амалга оширилди. Уй-жойлар, шифохоналар, мактаблар ва болалар боғчалари қурилди. Кўплаб лойиҳаларни амалга ошириш давом этмоқда.

2017-2020 йиллар давомида вилоят ялпи ҳудудий маҳсулоти (ЯҲМ) 17% га ошиб, 21,6 триллион сўмни, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2,8 триллион сўмдан 9,6 триллион сўмгача (ўсиш 46%) ошди. 

Тўқимачилик, автомобилсозлик, электротехника ва озиқ-овқат саноати, сайёҳлик, хизмат кўрсатиш ва иссиқхоналар Хоразм вилоятининг асосий "ўсиш нуқталари" сифатида белгиланган.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 6,7% га, 2016 йилдаги 7,7 трлн. сўмдан 2020 йилда 17 трлн. сўмгача ўсди.

Вилоятда фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 2016 йилдаги 19,4 мингдан 2020 йилда 24,1 минггача 25% га ўсди.

Инфратузилмани ривожлантириш соҳасида 2016-2020 йилларда 50 км газ қувурлари ва 3 304 км сув таъминоти тармоқлари ётқизилди.

Ўтган беш йил мобайнида Хоразм вилоятида 109 мингга яқин иш ўрни яратилди.

Шу давр мобайнида вилоятда 3 930 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди, мактабгача таълим муассасаларида 12,3 минг, мактабларда 45,9 минг, шифохоналарда 2,2 минг ўринга мўлжалланган коекалар ташкил этилди.

Хоразм вилоятида умумий қиймати 9,3 трлн. сўмлик 685 инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, 14 909 янги иш ўрни яратилади.