$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

ХОДИМЛАР САЛОМАТЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ – БОШ МАҚСАДИМИЗ

Тўрақўрғон иссиқлик электр стансиясида “Наврўз” умумхалқ байрами арафасида ишчи-ходимларга байрам туҳфаси сифатида ходимларни спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун ташкил қилинган фитнес клуби тантанали равишда очилди.



Бу ерда эркак ва аёллар учун алоҳида спорт заллари барпо қилиниб, турли спорт ва фитнес анжомлари билан жиҳозланди. Байрамга бағишлаб ўтказилган футбол, стол тенниси, шахмат, шашка, 100 метрга югуриш, арқон тортиш каби спорт мусобақаларида эса ходимларнинг аксарият қисмида спортга бўлган ҳайриҳохлик, спорт билан мунтазам равишда шуғулланиш иштиёқи яққол намоён бўлди. 


Хусусан, стансия цехлари ва бўлимлари ўртасида “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида спортнинг минифутбол тури бўйича ўтказилган мусобақалар қизиқарли ва муросасиз тус олди.


- Юртбошимизнинг Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган ушбу клуб “Наврўз” байрамига ҳамоҳанг бўлди, - дейди Тўрақўрғон ИЕС касаба уюшмаси қўмитаси раиси Жаҳонгир Мирзаалиев. - Корхонамиз ходимлари ва уларнинг оилалари ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш – асосий мақсадимиздир. Ҳафтанинг шанба куни корхонада спорт куни деб эълон қилинди.