$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ҳиндистондаги авиаҳалокат қурбонлари 20 нафарга етди

Ҳиндистондаги авиаҳалокат қурбонлари 20 нафарга етди

Аввалрок “Air India Express” компаниясига тегишли “Boeing 737-8NG” йўловчи самолёти Кожикоде (Керала штатидаги шаҳар, Ҳиндистон)даги аэропортга қўниш чоғида мувозанатни йўқотиб ҳалокатга учрагани ҳақида хабар берилганди. Кеча, 7 август куни рўй берган фожиада жами йгирма киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда HindustanTimes.

Нашрга кўра, ҳалок бўлганлар орасида авиалайнер командири ва учувчи ҳам бор. 140 нафардан ортиқ йўловчилар қаттиқ шикасланишган.

Самолётнинг қўниши ёмғир вақтида амалга оширилган. Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли у кўниш майдончасига икки марта кирган. Самолёт бортида 174 нафар катта ёшдагилар ва ўнлаб болалар, жами 190 нафар йўловчи бўлган. Самолёт Дубайдан (БАА) Кожикоде шаҳрига (Керала штатидаги шаҳар, Ҳиндистон) йўл олган бўлиб, рейс коронавирус пандемияси туфайли фуқароларни ўз Ватанига қайтариш мақсадида амага оширилганди.