$
 12928.27
18.47
 13462.21
46.35
 129.66
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистондаги HeForShe ҳаракатига оид 10та факт: нега эркаклар ҳаракат тарафдорига айланади?

1. Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан, Ўзбекистонда HeForShe ҳаракати 2022 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Бу — «БМТ-аёллар» гендер тенглиги бўйича бирдамлик ҳаракати бўлиб, у тузилма таркибига киради.

2. Глобал миқёсда бу ҳаракат деярли 10 йилдан бери мавжуд бўлиб, бутун дунё бўйлаб миллионлаб одамлар, жумладан, Европа, Яқин Шарқ, Лотин Aмерикаси, AҚШ, Япония ва Aфрика давлатларини қамраб олади.

3. Ҳаракатнинг муҳим мақсадларидан бири — 2030 йилгача аёллар ва қизларга нисбатан зўравонликнинг барча кўринишларидан воз кечиш ва унга тўлиқ барҳам беришдир.

4. HeForShe ҳаракатининг вазифаси эркаклар ва ўғил болалар барча учун адолатли ва хавфсиз дунёни қуриш йўлида аёллар томонида бўлишидир. HeForShe'нинг ҳар бир мамлакатда расмий иттифоқчилари бор. Булар гендер тенглиги ғояларини қўллаб-қувватловчи, қарашлари HeForShe қадриятлари билан мос келувчи ва аёлларга нисбатан зўравонликка тоқатсизлик позициясини бошқа эркакларга ҳам доим сўзлаб борувчи, етакчилик қобилиятига эга эркаклардир. Ҳаракатнинг ўзига хос жиҳати шундаки: унинг доирасида зўравонликка йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақида аёллар эмас, балки эркакларнинг ўзлари сўзлаб беради. Ҳаракатга тенглик ва адолат ғояларини қўллаб-қувватловчи ҳар қандай эркак қўшилиши мумкин.

5. Жамоатчилик томонидан ортиқча босим ва зарар келтирувчи турли омилларнинг йўқлиги аёлларга иқтисодий ва сиёсий соҳаларда янги имкониятлар эшигини очади. Таълим, суд ва давлат бошқаруви соҳаларида иштирок этиш имкониятини беради. Масалан, Ўзбекистонда олий таълимда ўқиш ўғил болалар учун мажбурий ҳисобланади, қизларни ўқитиш эса иккинчи даражали масала деб қаралади. Никоҳга оид талаблар эса қизларга кўпроқ тегишли.

6. HeForShe қизларни нафақат атрофдагилар, балки оила аъзолари ҳам қўллаши кераклиги ҳақида сўзлайди. Шунингдек, агар аёл ёки қиз зўравонлик ёки таъқибга учраган бўлса, унга ёрдам кўрсатиш зарурати таъкидланади. Жамиятнинг ҳар бир аъзоси, жинсидан қатъи назар, ҳурматда ва хавфсиз яшаҳга лойиқдир, зўравонлик учун эса — ҳеч қандай асос йўқ. Буни на урф-одатлар, на қадриятлар ва на расм-русумлар оқлайди.

7. HeForShe аёл тимсолини компетентсиз ва имкониятлари чекланган жамият вакиллари сифатида тарғиб чилувчи стереотиплардан воз кечишга ундайди. HeForShe зўравонликни оқловчи стереотиплар билан курашади.

8. Гендер тенглиги ҳаракати зарарли урф-одатларга қарши ҳам курашади, масалан: эрта турмуш қуриш, қизларга уйланиш учун уларни ўғирлаш. HeForShe иттифоқчиларининг фикрларига кўра, жамоат жойларидаги тегажоғлик учун умуман тоқатсиз жамият шаклланиши лозим. Афсуски, бу турдаги зўравонлик бошқа мамлакатлар қатори бизнинг минтақамизда ҳам кенг тарқалган.

9. Эркаклар ўзларининг ҳаётидаги мисоллари орқали аёллар билан яхши муносабатда бўлиш қанчалик муҳим эканлиги ҳақида сўзлаб беришади. Умр йўлдош билан уй юмушларини биргаликда қилиш, у билан мулоқотда кўпроқ вақт ўтказиб, оталик маъсулиятини тўлиқ ҳис этишни, болага ғамхўрлик қилиш ва унинг тарбиясида иштирок этиш имкониятини беради ва бунинг ўзи - ўзаро муҳаббат ҳамда никоҳ қанчалик қадрли эканлигини ҳис қилига кўмаклашади. Чунки оила ва ота-оналик маъсулияти аёл учун ҳам, эркак учун ҳам бирдек муҳим.

10. Эркаклар уйда мард ота ёки ака бўлиш деганда тажовузкорона ҳаракатлари орқали уйда ҳокимлик қилишни тушунавермайди. Эркак учун ҳам ҳиссиётларга берилиш, улар ҳақида гапириш, руҳий ҳамда жисмоний соғлиғи борасида қайғуриши тўлалигича нормал ҳолдир ва бунда жамият уни «эркакларга хос бўлмаган хатти-ҳаракатларда» айблашидан умуман қўрқмаслиги керак.

#HeForSheCentralAsia хештеги остидаги хабарларни ва бу масалалар батафсил ёритиладиган ҳаракатнинг Инстаграм аккаунти «@heforsheuzbekistan»ни кузатиб боринг.

https://www.instagram.com/reel/Cpk93j1PTKM/?igshid=MTc4MmM1YmI2Ng==

Aёллар ва қизларга нисбатан зўравонликнинг авж олишига йўл қўювчи стереотиплардан қандай воз кечиша ҳақида ўйлаш вақти келди. Оиладаги зўравонликка кўз юмишни тўхтатмасак, вазият қандай ўзгариши мумкин?

Бу видео «БМТ-аёллар» гендер тенглиги учун бирдамлик ҳаракати учун яратилган. HeForShe Европа Иттифоқи томонидан қўллаб-қувватланадиган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг глобал ташаббуси - «Зиё нури»нинг (Spotlight Initiative) бир қисмидир.

«Зиё нури» ташаббуси аёл ва қизларга қарши ҳар қандай кўринишдаги зўравонликка барҳам бериш мақсадида яратилган.