$
 12475.51
-4.63
 13471.06
23.71
 135.09
0.13
weather
+26
Кечаси   +14°

Мавсумий касалликлар сабаб таълим жараёни тўхтатиладими?

Nurmat Atabekov

Юртимизда мавсумий касалликлар тарқалиши кўпайган, грипп мавсуми ҳақида "бу — янги пандемия" деган гаплар ҳам йўқ эмас. Хўш, Ўзбекистонда ўткир респиратор касалликлар тарқалиши билан боғлиқ вазият қандай? Мавсумий касалликлар сабаб таълим жараёни тўхтатиладими?

Ушбу саволга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков жавоб берди.

Шифохонада даволаниш касаллик тарқалишини оширадими?

— Гап шундаки, биз ўткир респиратор инфекциялар тарқалиши занжирини узишга ҳаракат қилишимиз керак, — дейди мутахассис. — Касаллик тарқалишида уч муҳим бўғин бор: касаллик манбаи, юқиш йўли, юқтиришга мойил организм. Агар касалланган болаларни мактабга, боғчага, жамоат жойларига юбораверсак, улар бошқаларга инфекция юқтиришда давом этади.

 Ҳар биримиз ўткир респиратор касалликлар, хусусан, гриппни юқтиришга мойилмиз. Шунинг учун ҳам ота-оналарга касаллик белгилари бўлган фарзандларини боғча ва мактабларга, олий таълим муассасаларига юбормасликни маслаҳат берамиз. Бундай пайтда шифокор кўрсатмасига асосан, уй шароитида зарур муолажаларни олиб бориш мақсадга мувофиқ.

Бу — янги пандемия эмас(ми?)

 Бундан ташқари, юртимиздаги барча юқумли касалликлар шифохоналарида беморлар учун ўрин-жой ва зарур дори-дармонлар захираси яратилган. Аҳоли орасида грипп мавсуми ҳақида "бу — янги пандемия" деган миш-мишлар учрамоқда. Бу гаплар мутлақо асоссиз. Айтиш керакки, бу ҳатто эпидемия ҳам эмас. 

Касаллик айрим ҳудудларда кенгроқ тарқалган

 Ўткир респиратор касалликлар тарқалиши пойтахтимизда ва юртимизнинг айрим ҳудудларида кўпроқ қайд этилаётгани касаллик тарқалиши эпидемик бўсағага етганига асос бўла олмайди. Шу сабабдан ҳам ўқув муассасаларида таълим жараёнини тўхтатишга етарли асос кўрмаяпмиз.

Нима қилиш керак?

Ҳозирги вазиятда бизнинг вазифамиз: беморларни алоҳидалаш, уларни жамоат жойларидан узоқда тутиш! Беморлар мулоқот чоғида доим тиббий ниқобда бўлишлари, ижтимоий масофа сақлашлари, шахсий гигиенага қатъий амал қилишлари шарт. 

Шунингдек, касалликка қарши эмланиш унга қарши курашишнинг самарали усули эканини унутмаслик керак! Мавсум олдидан юртимизда гриппга қарши вакциналарнинг етарли миқдори шакллантирилган. Айни пайтда хусусий эмлаш пунктларида ҳам 3 хил гриппга қарши вакцина мавжуд.

Теги :
Жамият