$
 11934.61
-17.49
 13788.05
8.47
 144.64
-0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда 18-20 ноябрь кунлари ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши кутилмоқда

Ўзбекистонда 18-20 ноябрь кунлари ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши кутилмоқда

18-20 ноябрда Ўзбекистон ҳудудларига Ғарбий Қозоғистон орқали Урал (Екатеринбург) ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар қилди.

Хабарга кўра, 18-19 ноябрда республика бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 18 ноябрда Бухоро, Навоий вилоятларининг баъзи жойларида бироз қор ёғиши мумкин. 19 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. 

Шунингдек, 18-19 ноябрда республиканинг тоғ ҳудудларида қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Республиканинг баъзи жойларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

18-20 ноябрда барча жойларда ҳарорат кечалари 8-13°гача, шимолда 10-15°гача, кундуз кунлари 0-5°гача пасайиши кутилмоқда. Ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 10-15° га кам бўлиши кутилмоқда.