$
 12705.00
-6.0
 13543.53
5.04
 136.11
-0.2
weather
+26
Кечаси   +14°

Гулистонга янги ҳоким тайинланди

Гулистонга янги ҳоким тайинланди

2021 йил 12 август куни Гулистон тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган Халқ депутатлари Гулистон туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида депутатлар бир овоздан вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев Гулистон тумани ҳокими лавозими учун тавсия этган Бегимқулов Сайдимқул Шойимқулович номзодини номзодини маъқуллашди.

Маълумот учун, С.Бегимқулов 1993 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

2012 йилдан шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Товар хом-ашё биржаси Сирдарё вилояти филиали директори лавозимида ишлаб келган.

Шунингдек, сессияда туман сектор раҳбарларининг ҳам фаолиятлари қайта кўриб чиқилди. Унга кўра, тумани прокурори лавозимига Сангиров Дилшод Муҳаммадович, ИИБ бошлиғи этиб Ибрагимов Шодиёр Усмонович, туманнинг Давлат солиқ инспексияси бошлиқлииғи лавозимига эса Фарсаханов Хасан Набижон ўғли тайинланди.