$
 12475.51
-4.63
 13471.06
23.71
 135.09
0.13
weather
+26
Кечаси   +14°

Google нофаол аккаунтларни ўчиришни бошлади

Google

2023 йил 1 декабрдан Google компанияси фойдаланилмаётган аккаунтларни ўчиришни бошлади. Агар сиз Google ҳисобингизга 2 йил давомида кирмаган бўлсангиз, у нофаол ҳисобланади ва ўчириб ташланади. Бу ҳаракатлар фақатгина шахсий ҳисоблар учун қўлланилади. Ташкилотлар, мактаблар ва бизнес учун ўрнатилган ҳисобларга тааллуқли эмас. 

Шунингдек, компания, ҳисоб ҳозирги қурилмангизга ўрнатилган ва икки йил давомида фойдаланилмаган бўлса ҳам ўчириб юбориш имкониятига эга. 

Ҳисоб фаол ёки нофаоллигини компания қандай аниқлайди? 

Google ҳисоби ишлатилаётганда фаол ҳисобланади, яъни, сиз унга киргансиз ва ушбу амалларни бажаргансиз:

— электрон почта хабарларини ўқиш, ёки юбориш; 

Google Drive'дан фойдаланиш;

YouTube' да видеолар томоша қилиш; 

— фотосуратларга киришга рухсат бериш; 

Google қидирувидан фойдаланиш; 

— учинчи томон иловалари, ёки хизматларида "Google ҳисоби билан кириш" функциясидан фойдаланиш. 

Ҳисобингиздаги маълумотлар ҳам ўчиши мумкин 

Компания ушбу сиёсатда ҳисобингизда бажарилган ишларни ҳисобга олади, қурилмангизда мавжуд, ёки мавжуд эмаслигини эмас. Агар сизнинг бир нечта Google ҳисобингиз бўлса, улардан камида икки йил давомида бир марта бўлса ҳам фойдаланганингизга ишонч ҳосил қилинг. Агар икки йил давомида ишлатилмаса, у ва ундаги барча маълумотлар, контентларнинг ҳаммаси ўчириб ташланади.

«Асосийси — фойдаланувчига диққат қаратиш, қолгани мослашади»

Бу Google компаниясининг бош фалсафасидир. Google’нинг пайдо бўлишига икки нафар талабанинг тасодифий учрашуви сабаб бўлган. 1997 йил Стэндфорд университетининг аспиранти Сергей Брин Ларри Пейж'га кампусни кўрсатиши керак бўлган. Шу тариқа танишган йигитлар кейинги йил биргаликда қидирув тизимини яратишга муваффақ бўлган. Илк прототип ётоқхонада, уларнинг хонасида ишлаб чиқилган. Шундай қилиб 1998 йилда Google Inc расман «дунёга келган».

Биринчи дудл Пейж ва Брин томонидан уларнинг Burning Man фестивалига 1998 йилги ташрифидан аввал яратилган. Бу уларнинг сервер ишламай қолса, иш жойида эмасликларини англатувчи хабар эди.

Google номи «гугол», яъни «юзта нолдан иборат рақам»ни билдиради. Google компаниясида 72 мингдан ортиқ одам фаолият юритади. Google’нинг дунё қидирув тизими бозоридаги улуши 90 фоизни ташкил қилади.

Компания YouTube, Google Play, Google Maps, Gmail ва Google Search сингари машҳур мобил дастурларга ҳам эгалик қилади. Google 25 йилдан буён ҳар куни миллиардлаб қидирув сўровларини 150 дан ортиқ тилда текширади.