$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Самарқандда 10 кг гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Фото: ЎзА Фото: ЎзА

Самарқандда фуқаро 2 кг опий гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтда қўлга олинди. Унинг хонадони текширилганда яна 8 кг шундай модда топилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан гиёҳвандлик моддалари савдосига қарши курашиш йўналишида тезкор тадбир ўтказилди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Тадбир давомида Ургут тумани яшовчи фуқаро — 1992 йилда туғилган Қ.А. Жиззах вилояти Бахмал туманида истиқомат қилувчи 1983 йилда туғилган К.К.га 2 килограмм опий гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтда қўлга олинди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, Қ.А.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда 8 кило опий гиёҳвандлик моддасини сотиш мақсадида сақлаб келаётгани аниқланди ва процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳолат бўйича юқоридаги шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.