$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Pepsi ўзбек миллий таомлари фестивалларини ўтказади

Pepsi компанияси бутун дунё мамлакатларининг энг катта шаҳарларида ўзбек миллий таомлари туркум фестивалларини ўтказади. Бу ҳақда O‘zbekistonlik. GENERATING IDEAS халқаро форуми вақтида маълум қилинди.

Компания Uzbekistan’s club жамоаси билан ҳамкорликда Парижда бўлиб ўтаётган форумда кулинар шоу ташкил қилди ва унда Ўзбекистондан махсус олиб келинган Тошкентча норин, Қашқадарёча тандир гўшт йиғилганларга тақдим этилди. Шунингдек, Тошкентдан олиб келинган маҳсулотлар ёрдамиди миллий таомимиз ош тайёрланди.

“Pepsi келгусида Uzbekistan’s club жамоаси билан ҳамкорликда бутун дунё бўйлаб, ўзбек миллий таомларини тарғиб қилувчи фестиваллар ўтказишни режалаштирмоқда.

Бугунги Париж форумидаги кулинар шоу ушбу фестиваллар олдидан ўзига хос репетиция вазифасини ўтайди”, дея маълум қилди ташкилотчилар.