$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Навоийда 437 миллион сўмлик газ ўғрилаган корхона фош этилди

Навоийда 437 миллион сўмлик газ ўғрилаган корхона фош этилди

Навоий шаҳрида газ ҳисоблагич кўрсаткичларини ўзгартирган хусусий корхона раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақида Uz24 га Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Н.” хусусий корхонаси раҳбарлари оҳак ишлаб чиқариш цехида ўрнатилган газ ҳисоблагич кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида унга ташқаридан аралашганликлари натижасида, газ таъминоти корхонаси манфаатларига 437 млн. сўм миқдорида зарар етказганликлари аниқланган.

“Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185/2-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.

Теги :
Jamiyat