$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Покистон 3 та портини Ўзбекистонга ижарага бериши мумкин

Ўзбекистон Покистоннинг 3 та порти орқали денгизга чиқиши мумкин

Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқов кеча, 10 сентябрь куни Покистон Ислом Республикаси денгиз ишлари бўйича федерал вазири Али Ҳайдар Заиди билан музокаралар ўтказди.

Унда ҳар икки давлат ҳудудлари орқали юк ташишни жадаллаштириш бўйича биргаликда чоралар кўриш ва транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутиб транспорт ва логистика ҳамкорлигини кенгайтириш бўйича икки томонлама шериклик қилиш масалаларини муҳокама қилишган.

Ўзбекистон Покистон портларининг инфратузилмасидан фойдалана бошлайди

Покистон томони Ўзбекистон «Гвадар», «Карачи» ва «Қосим» портларининг ривожланган инфратузилмасидан фойдаланиши учун мақбул шарт-шароитларни биргаликда ишлаб чиқишда маслаҳат ва техник ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирган. Бу борада тажриба алмашиш учун яқин келажакда Покистонга транспорт соҳасидаги бир гуруҳ ўзбекистонлик экспертлар юборилади.