$
 12927.17
36.74
 14717.58
-3.29
 155.73
-0.31
weather
+26
Кечаси   +14°
oguads

Интеллектуал ўйинлар: Завқланинг ҳамда ақлингизни чархланг

brain games

1928 йил, октябрь. Физик Уилям Ҳигитботтем илк марта видео ўйин — икки кишилик теннисни яратди. Орадан қарийб бир асрлик вақт ўтиб, бизнинг дунё виртуал ўйинлар қаърига шўнғиб бормоқда. Жуда кўп видео ҳамда оддий ўйинлар бор, аммо уларнинг ичида шундайлари ҳам борки, бу ўйинлар кайфиятни кўтариши билан бир пайтда, миянинг ривожланиши учун ҳам жуда фойдали ҳисобланади. Бугун сиз билан ушбу турдаги ўйинларнинг бир нечасини кўриб чиқамиз. Бу ўйинлар ҳам худди дунё каби бугун онлайнга кўчган ва асосан интернетда ўйналмоқда.

Судоку

Хотирани машқ қилдирадиган ўйин ҳисобланган судоку машҳур япон ўйини бўлиб, рақамларни тўғри жойлаштириш орқали ўйналади. У турли даражадаги қийинчиликларда бўлиб, ёшга қараб даражалар ҳам ўсиб боради. Ўйиндан асосий мақсад хотирани кучайтириш ва фикрлаш даражасини ривожлантириш ҳисобланиб, бугунги кунда энг машҳур интеллектуал ўйинлардан бири ҳисобланади.

Кроссворд

Кроссворд — анъанавий ўйини деярли барча мамлакатларда мавжуд бўлиб, оғзаки ёки ёзма шаклда ўйналади. Ўйиндан асосий мақсад хотира ва фикрлашни оширишга, янги билимларни ўзлаштиришга ёрдам бериш ҳисобланади.Газеталардаги кроссвордларни ечиш ҳар биримизга таниш ва ҳар бир хонадонга кириб борганига ҳеч қандай шубҳа йўқ.

Шахмат

Энг кўп тарқалган интеллектуал ўйин. Спорт даражасига кўтарилган ушбу ўйин, шубҳасиз, барча учун анчагина қадрли. Бу ўйин узоқ йиллик тарихга эга ҳамда “эволюция”га бир неча маротаба учраб, ҳозирги кўринишига етиб келган. Шахмат фақатгина ўйин эмас, балки математик жумбоқ ҳисобланади, ундаги барча йўллар ва юришлар ҳисобланиб, алоҳида формулалашган. Шунинг учун ҳам барча томонидан энг яхши интеллектуал ўйин деб айтилади. Умумий фойдаларига келадиган бўлсак, миянинг ҳисоблашга жавоб берадиган қисми учун ушбу ўйин энг яхши “машғулот зали” бўлиб беради.

Шашка

Шахматнинг “укаси” бўлган ушбу ўйин шахматдан кўра бирмунча осон бўлса-да, умумий фойдалари жиҳатдан ундан қолишмаслиги ҳамда анча қизиқ эканлиги билан машҳур. Шашканинг энг катта фойдаси, тезроқ фикрлашга ундашидир. Чунки унда йўллар аниқ, фақат тўғрисини топиш муҳим саналади.

Wordle

Ёки оддий қилиб айтганда сўз ўйини. Сўнгги бир неча йилда интернетда вирус каби тез оммалашган ушбу ўйин тезкор фикрлашга ҳамда сўз бойлигини оширишга ёрдам беради. Ўйиннинг шарти ҳам оддий, берилган ҳарфлардан мос сўзни тахмин қилиш. Бу ўйиннинг жуда кўп шакллари мавжуд бўлиб, энг машҳури wordle ҳисобланади.

Заковат

Бу юқоридагилар каби ўйин эмас, аммо интеллектни ҳақиқий синовдан ўтқазувчи ва янги билимларни олиб келувчи маскан ҳисобланади. Илк марта 2001 йилда ташкил этилган заковат ўйинлари, бугунги келиб давлат даражасидаги катта ўйинга айланган. Бунга асос қилиб 4 миллиард бюджетли интеллектуал олимпиада ўйинларини ташкил этилишини олиш мумкин. Дарҳақиқат, заковат бугун Ўзбекистондаги минглаб ёшларни бошида туриб, уларни билим олишга ҳамда фикрлашини оширишда анча хизмат қиляпти. Ҳам онлайн ҳам оффлайн шаклда ўйналадиган ушбу ўйинни бугун юртимиздаги энг яхши интеллектуал деб бемалол айта оламиз. 

Теги :
Jamiyat